Бош саҳифаҲужжатларЎзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.
18+
Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция соҳасидаги қонунчилиги
Ушбу бўлимда Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган тўплами тақдим этилган бўлиб, у ички ва хорижий инвестицияларни, инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоясини, инвестиция имтиёзлари ва преференцияларини, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда махсус ва эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият юритишининг ҳуқуқий асосларини ўз ичига олади.
Фойдаланувчилар ва инвесторлар учун қулайлик яратиш мақсадида инвестиция фаолиятига бевосита тааллуқли бўлган асосий қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Президент фармонлари ва халқаро шартномалар жамланган. Ушбу тўплам инвесторлар учун амалдаги ҳуқуқий нормаларни тезкор топиш, белгиланган талаблар ва кафолатларни таҳлил қилиш ҳамда инвестиция тартибга солишидаги ўзгаришларни кузатиб бориш имконини беради. Батафсил маълумот билан LexUZ ҳуқуқий ахборот порталида инвестиция соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали танишишингиз мумкин
