Жараён
2025-10-24 21:05:00 / Янгиликлар

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида оилавий низоларни, ажримларни олдини олиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш борасида 2025-йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишга шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л. Турсунова раҳбарлик қилди.
Унда шаҳар миқёсида оилавий масалалар билан бевосита шуғулланувчи ҳамкор ташкилотлар, жумладан, "Нуронийлар" жамғармаси раҳбари Ҳ. Эрнафасов, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Зарафшон шаҳар бўлимидан Р. Худойқулов, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда маҳалла фаоллари, тегишли идоралар ходимлари иштирок этишди.
Ҳамкор ташкилотларга жорий йил якунига қадар ишларни янада фаоллаштириш, ҳар бир низоли ҳолатга индивидуал ёндашиш ҳамда энг муҳими – профилактик ишларни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.







