Фуқароларнинг мурожаатлари диққат марказида
2025-10-23 09:40:00 / Янгиликлар

23-октябрь куни Зарафшон шаҳри ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Лайло Турсунова Халқ қабулхонаси биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, турар жой масаласи, даволанишга кўмак бериш ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.





