Аппарат йиғилиши
2025-10-20 12:00:00 / Янгиликлар

Бугун, 20-октябрь куни Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов раислигида аппарат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Йиғилишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, коррупцияни олдини олиш ва бу борадаги ишлар таҳлил қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.






