Жаҳолатга - қарши маърифат
2025-10-15 10:50:00 / Янгиликлар

Зарафшон тиббиёт бирлашмасида шаҳар ҳокими ўринбосари Л.Турсунова, шаҳар Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, шаҳар кенгаши депутати Д.Баҳранова, Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда "Жаҳолатга - қарши маърифат", "Қадриятларга таянган тараққиёт”, "Оммавий маданият"," Коррупция адолат кушандаси", мамлакатимизда аҳоли ўртасида боқимондалик кайфиятига барҳам бериш, матонатлилик, ғурур, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ёш авлодни турли ёт оқимлар таъсиридан асраш, экстремизм, терроризм, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025-йил 25-февралдаги "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқлаш тўғрисида"ги ЎРҚ-1037 Қонунининг мазмун моҳияти мавзуларида маъруза қилинди.




