Жараён
2025-10-13 18:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги 'Нуронийлар маскани"да ижтимоий реестирга киритилган 30 нафар оилаларнинг ўқувчи фарзандларига парта, стуллар топширилди.
Тадбирда Зарафшон шаҳри ҳокими ўринбосари, С.Увайтов ва шаҳар "Нуроний" жамғармасининг раиси Х.Эрнафасов, оқсоқоллар ва фаоллар иштирок этишди. Унда сўзга чиққанлар юртимизда таълимга ва ёшларга қаратилган кенг ислоҳотлар ҳақида сўз юритишиб, буларнинг барчаси ёш авлоднинг илмли ва ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етиши учун амалга оширилаётганини таъкидлашди.
Оила бошлиқлари ва ўқувчи ёшлар кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлиб Президентимизга узоқ умр, юртимизга тинчлик-омонлик тиладилар.






