Жорий йилнинг 9-октабр куни “Зарафшоншаҳаргаз” газ таъминоти ходимлари билан “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлигининг гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
2025-10-11 09:25:00 / Янгиликлар

Давра суҳбати давомида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ҳ.Эрнафасов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги ПФ-71-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти, белгилаб берилган устувор вазифалар, жамиятда, ҳар бир жамоада коррупциянинг олдини олиш, Фармонда белгиланган вазифалар аҳамияти борасида фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш коррупцияга қарши курашда ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.





