Очиқ мулоқот
2025-10-03 21:55:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳар маданият бўлимига қарашли “Ёшлар” маданият саройининг фаоллар залида "Келажак касблари - Зарафшон тажрибаси" мавзусида ёшлар ва жамоатчилик билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов, Томди тумани ҳокими Орзимурод Умаров, шаҳар шаҳар ИИБ бошлиғи Сардор Латипов, шаҳар ДСИ бошлиғи Рашид Баҳранов, ҳоким ўринбосарлари, таълим муассасалари деканлари ва директорлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Мулоқотда шаҳримиз ҳокими сўзга чиқиб шаҳримизда ҳозирда талаб юқори бўлган ва келажакда талаб юқори бўладиган касблар ҳақида ўз таҳлилларини гапириб ўтди. Мавжуд талабни қаноатлантириш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди ва уларни бажариш бўйича масъулларга топшириқ берилди.
Шундан сўнг Томди тумани ҳокими ҳам ушбу мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва булар бўйича ўз таклифларини айтиб ўтди.
Шунингдек шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Мирзоҳид Жўраев, ТАТУ Зарафшон факультети декани Улуғбек Сафаров, НДКТУ Зарафшон факультети декани Нурбек Полвонов, 1-сонли политехникум директори Илёс Темиров, 2-сонли политехникум директори Садриддин Бозоров ўз маърузалари билан чиқишлар қилишди.
Шундан сўнг, ёшлар, очиқ мулоқотга ташриф буюрганлар томонидан берилган таклифлар тингланди ва саволларга атрофлича жавоб берилди.










