СПОРТ
2025-09-21 15:20:00 / Янгиликлар
Шаҳримиздаги "Алпомиш" спорт мажмуасида Зарафшон шаҳрининг 60 йиллиги муносабати билан спортнинг дзюдо тури бўйича Зарафшон шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Зарафшон, Навоий ва Бухородан келган 2015-2016-йилда туғилган ўғил болалар ва 2014-2015-йилларда туғилган қизлар 12 та вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашдилар.
Мусобақа якунлари бўйича шаҳримиз спортчилари:
🥇12 та олтин;
🥈7 та кумуш;
🥉20 та бронза медалларни қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига медал, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.







