ЗАРАФШОН ШАҲРИДА РАҲБАР ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-08-16 14:30:00 / Янгиликлар
16-август куни шаҳар Юлдуз маданият уйида Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов томонидан олий таълим муассасаларини яқинда тамомлаган ёш мутахассислар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Ушбу учрашувда турли йўналишларда таълим олган битирувчилар иштирок этишди. Тадбирда, шунингдек, ҳудуддаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашди.
Мулоқот давомида битирувчиларнинг келгуси режалари, ишга жойлашиш масалалари, мавжуд муаммолари ва таклифлари атрофлича муҳокама қилинди.
Бундан ташқари ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, масъуллардан бевосита жавоб олишди. Шунингдек, уларга ишга жойлашиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.










