Бугун Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов "АРEЛ КОНФЕКЦИЁН" МЧЖ корхонасида бўлди.
2025-08-08 15:40:00 / Янгиликлар
Корхона раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида корхона томонидан келажакда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар ҳақида ҳам сўз юритилди ва уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг шаҳримиз ҳокими корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам яқиндан танишди. Ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулот турлари ҳақида маълумот берилди.
Ташриф якунида бундай мулоқотларни мунтазам давом эттириш, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, бўш иш ўринлари яратиш ва фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.










