Хорижий инвесторлар билан учрашув
2025-07-31 09:10:00 / Янгиликлар
Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Раҳманов Хитойнинг "СТАН ГРУП" компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бунда шаҳримиз ҳокими шаҳримизда инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берди.
Компания вакиллари бу ерда янги олтин конларини очиш ва олтин қазиб олиш саноатига инвестиция киритиш ниятида эканликларини билдиришди. Музокаралар давомида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Учрашув якунида эришилган келишувлар бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.






