Коррупция-тараққиёт кушандаси
2025-07-30 08:35:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 21-апрелдаги ПФ–71-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги ЛEД реклама экранларида коррупцияга қарши тарғибот видеолари жойланди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, агар сиз шаҳримизда коррупцион ҳолатга дуч келсангиз шаҳар ҳокимлигининг коррупцияга қарши курашиш мақсадида очилган (79) 573-14-11 ва Ўзбекистон республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 1253 ишонч рақамларига мурожаат қилинг. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.








