Аппарат йиғилиши
2025-07-28 14:20:00 / Янгиликлар
Бугун, 28-июл куни Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов раислигида аппарат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Йиғилишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, "долзарб 90 кун" ва бу борадаги ишлар таҳлил қилинди. Кўрилган масалалар юзасидан вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.








