САЙЁР ҚАБУЛ
2026-11-09 18:00:00 / Янгиликлар

9-ноябрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосарлари Лайло Турсунова Халқ қабулхонаси биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги шахсий қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, оилавий масалалар, даволанишга кўмак бериш ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.







