ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2026-11-10 15:30:00 / Янгиликлар

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов раислигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда шаҳарда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни сифатли ташкил этиш, экилган кўчатларни парваришлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш кун тартибидан куз-қиш мавсумида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш ва ушбу жараёнларни манзилли ҳамда шаффоф ташкил этиш масалалари ҳам ўрин олди.
Бундан ташқари, тайёр пакет сифатида таклиф этиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, тегишли ишончнома ва хизмат кўрсатиш шартномаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шаҳар ҳокими муҳокама қилинган ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб, топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, ҳар бир масалага масъулият билан ёндашиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



