Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Назирбек Раҳманов шаҳар ҳокимлигида ёшлар билан учрашди.
2026-11-10 20:15:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида шаҳар ҳокими мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда жамиятда муносиб ўрин топиши учун яратилаётган имкониятлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.









