САЙЁР ҚАБУЛ
2026-11-11 19:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 11-ноябрь куни Зарафшон шаҳри Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Нурали Сувонов Мурунтов МФЙ биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида фуқароларнинг иш ва даволаниш билан боғлиқ муаммолар, оилавий масалалар ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Шунингдек, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.







