САЙЁР ҚАБУЛ
2026-10-28 16:35:00 / Янгиликлар

Бугун Зарафшон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, 1-сектор раҳбари Анвар Шохмирзаев "Кончилар" МФЙда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Унда мутасаддилар, маҳалла еттилиги аъзолари ва фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, ривожлантириш учун кўмак бериш, турар жой муаммоси ва даволанишга кўмак бериш соҳаларига оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.







