САЙЁР ҚАБУЛ
2026-10-27 10:10:00 / Янгиликлар

26-октябрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосарлари Лайло Турсунова ва Мавлуда Турсунова Халқ қабулхонаси биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги шахсий қабулини ўтказишди.
Қабул давомида фуқароларнинг бандлиги таъминлаш, оилавий масалалар, даволанишга кўмак бериш ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди.





