Бугун, 12-октябрь куни Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
2026-10-12 12:05:00 / Янгиликлар

Ушбу сессияга Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Хусниддин Эрнафасовраислик қилди. Сессия кун тартибида қуйидаги 5 та:
1. “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” дастури, “Озбекистон -2030” стратегиясининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши тўғрисида;
2. Наврўз маҳалласи ҳудудида 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш тўғрисида;
3. Баҳор маҳалласи ҳудудидаги номсиз кўчани номлаш тўғрисида;
4. 2026-йилнинг 9 ойи давомида шаҳарда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда канализация тизимини яхшилаш борасидаги ишлар ҳолати тўғрисида;
5. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ Зарафшон филиалида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.
Юқоридаги масалалар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.









