МEҲНАТ ЯРМАРКАСИ
2026-10-08 18:20:00 / Янгиликлар

Бугун Зарафшон шаҳридаги Асакабанк олд майдонида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.
Унда Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов, шаҳар ДХХ раҳбари Ғофур Мусурманов, шаҳар прокурори Шавкат Шерназаров, шаҳар ДСИ бошлиғи Рашид Бахронов, мутасаддилар ва ёшлар иштирок этишди.
Ярмаркада шаҳардаги 50 та корхона, ташкилот, муассаса ва тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги мавжуд 200 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этишдилар.
Ўтказилган ярмаркада қарийб 200 нафар иш қидирувчи ёшлар қатнашишди ва 20 нафар ёшнинг бандлиги таъминлаш учун корхона, ташкилот ва муассасаларга йўналтирилди.









