САЙЁР ҚАБУЛ
2026-10-07 15:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 7-октабр куни Зарафшон шаҳри ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Лайло Турсунова, Мажбурий ижро бўлими бошлиғи Шохрух Жумақулов иштирокида Мажбурий ижро бюро биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқароларнинг алимент билан боғлиқ муаммолар, оилавий масалалар ва бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Шунингдек, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.







