Бугун, 5-октябрь куни Зарафшон шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов раислигида аппарат йиғилиши ўтказилди.
2026-10-05 13:00:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги аъзолари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Йиғилишда:
Шаҳар ҳудудида жойлашган бозорлар ва савдо кўнгилочар масканларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида;
Ижро интизомини мустаҳкамлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 11-сентябрдаги ПФ-193-сонли Фармони ижроси тўғрисида;
Битирувчилар бандлигини таъминлаш, Дуал таълимни ривожлантириш;
Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, ҳудудий инвестиция дастури ва экспорт прогнози ижросини таъминлаш ҳамда кичик саноат зоналари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича;
Электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув ҳамда БСКларнинг дебитор қарздорликларини камайтириш, муаммоли кредитларни сўндириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-декабрдаги ПҚ-430-сонли ва 2025-йил 11-февралдаги ПҚ-58-сонли Қарорлари ижро ҳолати тўғрисида масалалар муҳокама қилинди.
Кўрилган масалалар юзасидан вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.









