ЖАРАЁН
2026-09-24 20:50:00 / Янгиликлар

“Камбағалликдан фарованлик сари” дастури бўйича Зарафшон шаҳрида камбағаллик реестрига киритилган оилаларнинг мактаб ёшидаги фарзандлари учун ўқув жиҳозлари (устувор равишда дарс стол-стули) ва ўқув қуроллари ҳамда спорт кийимлари топширилди.
Жараёнда Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Назирбек Раҳманов, вилоят Нуроний жамғармаси раиси Шабон Набиев, нуронийлар ва фаол фуқаролар иштирок этишди.







