Муҳтарам Президентимиз томонидан "Пайшанба — ёшлар куни" деб эълон қилинган эди.
2026-09-10 14:30:00 / Янгиликлар

Шу муносабат билан Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутати Назирбек Раҳмановнинг "Касимов Жуниор" футбол мактаби тарбияланувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, футбол мактаби мураббийлари, ёш тарбияланувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Учрашувда шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, футбол мактаби мураббийлари ва тарбияланувчиларини яқинда халқаро мусобақада фахрли 1-ўринни қўлга киритгани билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, юртимизда Ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида спортни, хусусан, ёшлар спортини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир якунида халқаро мусобақада муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган футбол мактаби тарбияланувчиларига Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.








