СЕССИЯ
2026-09-08 11:50:00 / Янгиликлар

Сессия ишида Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши депутатлари, кенгаш котибияти ва алоқадор корхона-ташкилот раҳбарлари қатнашди.
Ушбу сессияга Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Хусниддин Эрнафасовраислик қилди. Сессия кун тартибида қуйидаги 3 та:
1. 2026-йилнинг 2-мавсумида Зарафшон шаҳрида жамоатчилик томонидан овоз бериш жараёни якунларига коъра энг коъп овоз тоъплаган таклифларни саралаб олиш ҳамда жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган тадбирлар тоъғрисида;
2. “Навоий сув таъминоти” АЖ Зарафшон шаҳар бўлими оқова сув тозалаш иншооти фаолияти тўғрисида;
3. “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси Зарафшон филиалининг шаҳар аҳолисини иссиқ сув билан таъминлаш ҳолати, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Юқоридаги масалалар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.









