ФУТБОЛ
2026-08-02 23:50:00 / Янгиликлар
"Қизилқум" марказий ўйингоҳида Ўзбекистон чемпионати 2-лигаси доирасида "Зарафшон" ФК ва НДКТУ ФК ўртасида 1-тур ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин аввалида Зарафшон шаҳар ҳокими, Зарафшон ФК президенти Назирбек Раҳманов ҳар иккала жамоа аъзолари билан самимий мулоқот қилиб, уларга омад тилади.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг бахс бошланди. 1-бўлим НДКТУ жамоасининг 2:0 хисобидаги устунлиги билан якунланди. Аммо 2-бўлимда Зарафшон жамоаси ирода намойиш этиб 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Қизғин, курашларга бой ва муросасиз кечган бахс 2:2 хисобида жанговар дуранг билан якун топди.
Учрашув якунлангач Н.Раҳманов жамоа аъзоларини тарихий дастлабки бахсдаги мардонавор ўйин билан табриклаб, келгуси бахсларда муваффаққиятлар тилади.









