ЖАРАЁН
2026-07-25 23:00:00 / Янгиликлар

Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Назирбек Раҳманов Хитойнинг "YANG NOVA GOLD" компанияси вакили жаноб Дан билан музокаралар ўтказди. Бунда шаҳримиз ҳокими шаҳримизда инвесторлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берди.
Компания вакили Зарафшон шаҳрида ўз фаолиятларини йўлга қўйиш ниятида эканликларини билдиришди. Хусусан, Зарафшонда заргарлик фабрикасини ишга тушириш ва 30 яқин янги иш ўринлари яратиш, замонавий ускуналар орқали тилло тақинчоқлар ишлаб чиқариш муҳокама қилинди.
Учрашув якунида ушбу масалалар бўйича мулоқотларни давом эттириш, лойиҳаларни ишга туширишни жадаллаштириш ва ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.


