ЖАРАЁН
2026-07-25 14:35:00 / Янгиликлар

Зарафшон шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Назирбек Раҳманов масъул раҳбарлар билан биргаликда оғир тоифага киритилган "Янги Зарафшон" маҳалласида бўлди.
Ушбу маҳаллада аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда юзага келган масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича кўздан кечириш ишлари олиб борилмоқда.
Жараёнда ҳовлилар атрофидаги инфратузилма ва коммуникация тармоқларининг ҳолати, аҳолини қийнаётган долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари, маҳаллани "оғир" тоифадан чиқариш бўйича манзилли режа ва чора-тадбирлар ижроси кўздан кечирилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, тегишли соҳа мутасаддиларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.









