УЧРАШУВ
2026-07-23 17:10:00 / Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июн — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган ёшлар билан учрашувда йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб ва хорижий тилларни эгаллаши, тадбиркорлик ҳамда инновацион ташаббусларини рўёбга чиқариш учун янги имкониятлар яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини жойларда ўрганиш, ёшлар учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда мавжуд масалаларни бевосита маҳаллаларда аниқлаш мақсадида республика ишчи гуруҳи Зарафшон шаҳрига келди.
"Ўзсаноатқурилишбанк" бошқарма бошлиғи Феруз Алқаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Зарафшон шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишди. Бу ерда шаҳар ҳокими Назирбек Раҳманов билан учрашиб, шаҳардаги ёшлар билан ишлаш ҳолати, уларнинг бандлиги, таълим олиши, замонавий касб ва ИТ йўналишларини эгаллаши, ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари маҳаллаларда давом эттирилади.






