Зарафшон шаҳар "Наврўз" маҳалласида ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.
2026-07-02 15:10:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Шоҳмирзаев, ҳоким ўринбосари Сардоржон Эботов, шаҳар ДСИ бошлиғи Рашид Бахронов, шаҳар ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Абдуллаев, маҳалла еттилиги аъзолари, мутасаддилар ва ёшлар иштирок этишди.
Ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда ўқувчиларнинг китоб ўқишга қизиқиши, ўқиган китоблари юзасидан суҳбат ўтказилди. Уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Тадбир давомида ёшларнинг билим олиши, касб танлаши ҳамда жамият ҳаётида фаол бўлиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш ҳамда ёт ғояларга берилмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, мулоқот давомида ёшлар муаммо ва таклифлари тингланди. Уларни ҳал этиш бўйича тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.









