Бугун Зарафшон шаҳар ҳокимлигида "Раҳбар ва етакчилар учрашуви" бўлиб ўтди.
2026-06-23 10:30:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Шохмирзаев, мутасаддилар ва маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда давлат хизматчиси этикаси, маҳаллада ёшларни вақтини мазмунли ташкил этиш, лидерлик кўникмаларини шакллантириш ва бошқа мавзуларда фикрлар алмашилди.
Учрашув якунида фаол иштирок этган етакчиларга эсдалик совғаси сифатида китоблар топширилди.









