Коррупция – тараққиёт кушандаси
2026-06-13 21:30:00 / Янгиликлар

Зарафшон шаҳрида жойлашган Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм Маданият марказида Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ички назорат бўлими бошлиғи томонидан ҳарбий хизматчилар билан “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида профилактик суҳбат ўтказилди.
Тадбир давомида коррупциянинг жамият ва давлат тараққиётига салбий таъсири, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларга коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарлик чоралари, хизмат бурчини виждонан бажариш ҳамда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга риоя этишнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар етказилди.
Суҳбат якунида ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилиб, коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди. Тадбир юқори савияда ва очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди.




