Жараён
2026-06-08 15:00:00 / Янгиликлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Зарафшон шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни мазмун-моҳияти бўйича тарғибот, ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимларига коррупцион ҳаракатларни содир этмаслик ва содир этилган коррупцион ҳаракатлар оқибати ҳақида етарлича тушунчалар берилди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари томонидан берилган саволларга Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тўлиққонли жавоб ва тушунчалар берилди.







