Жараён
2026-06-08 10:00:00 / Янгиликлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари томонидан Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни мазмун-моҳияти бўйича тарғибот, ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида тиббиёт ходимларига коррупцион ҳаракатларни содир этмаслик ва содир этилган коррупцион ҳаракатлар оқибати ҳақида етарлича тушунчалар берилди. Тиббиёт ходимлари томонидан берилган саволларга Департаментининг Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тўлиқ жавоб ва тушунчалар берилди.



