Фуқароларнинг мурожаатлари диққат марказида
2026-04-24 12:20:00 / Янгиликлар

24-апрель куни Зарафшон шаҳри ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Лайло Турсунова Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Г.Ўсарова, Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ катта инспектори капитан О.Асадовалар билан ҳамкорликда Халқ қабулхонаси биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқароларнинг ҳуқуқий соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батафсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Шунингдек, баъзи масалалар бўйича фуқароларга ҳуқуқий масалалар берилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.









