ЗАРАФШОНДА ЎҚУВ СEМИНАРИ БОШЛАНДИ
2026-04-22 08:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-401-сон қарори ижроси доирасида Навоий вилоятида Оила ва хотин-қизлар тизими ходимлари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари бошланди. Семинар Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, мутахассислар ҳамда Зарафшон, Учқудуқ, Конимех, Томди ва Нурота туманларидан жами 80 нафарга яқин иштирокчи қамраб олинган.
Зарафшон шаҳрида старт олган 5 кунлик, 36 соатлик ўқувларда иштирокчиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик йўналишларда билим ва кўникмалар берилади.
Ўқув якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилади.









