Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
2026-02-06 18:35:00 / Янгиликлар

Хусусан, 2022-йил 24-мартдаги №88-сонли буйруқ билан тасдиқланган Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодекси талаблари, тиббиёт ходимларининг беморларга муносабати, сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, 2022-йил 1-мартдаги №71-сонли буйруққа мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимида коррупцияга қарши курашиш, уни олдини олиш, ички назорат, мониторинг ва ҳисобот тизимини кучайтириш бўйича белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ички меҳнат тартиби қоидалари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, меҳнат интизоми ҳамда иш ва дам олиш режимига қатъий риоя этиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.


