ХОРИЖ САФАРИ
2026-01-31 16:30:00 / Янгиликлар
Айни кунларда Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Сардоржон Эботов Хитой Халқ Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Хизмат сафаридан мақсад халқаро иқтисодий форумда иштирок этиш, саноат корхоналарига ташриф буюриб ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш ва тажриба алмашиш, шунингдек, тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориб Зарафшон шаҳрига инвестиция жалб этиш.





