Навоий вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Навоий давлат университети ҳамда вилоят касбий таълим ташкилотлари директорларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди.
2025-12-10 09:10:00 / Янгиликлар

Делегация таркибида Зарафшон шаҳар 1-сон техникумининг директори И.Б.Темиров ҳам иштирок этмоқда.
Ташриф давомида ушбу давлатда бўлиб ўтаётган форумнинг расмий очилиш маросими, тематик шоъба йиғилишлари бўлиб ўтди.
Шунингдек, таълим–фан–саноат интеграцияси юзасидан долзарб масалалар муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро тажриба алмашиб, қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашдилар.
Форум якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандум ва битимлар имзоланди.





