UniSat: Ҳатто осмон ҳам чегара эмас!
2025-11-04 15:30:00 / Янгиликлар

ТОШКЕНТ, 2025 йил 3 ноябрь – UNICEF, Tech4Impact нодавлат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Ўзбекистонда биргаликада амалга оширилган UniSat дастуринининг натижаларини сарҳисоб қилдилар.
Жаҳон Иқтисодий Форумининг 2025 йилги “Иш ўринлари келажаги ҳисоботи”га кўра, рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш глобал меҳнат бозорини шакллантирувчи энг муҳим омиллардан биридир. Сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар ва умуман технология саводхонлиги каби технологик кўникмаларга, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбалари ва эколог-муҳандисларига талаб ортиб бормоқда
“Дунё миқёсида аёллар ST соҳасидаги ишчи кучининг атиги 28 фоизини ва ST битирувчиларининг 35 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 27 фоиздир. Шунинг учун UniSat дастури шунчаки сунъий йўлдош учиришдан кўра кўпроқ маънони англатади”,- деди Unicefнинг Ўзбекистондаги ваколатҳонаси раҳбари Реҳина Кастижио. “Бу орзулар, келажакдаги карералар ва Ўзбекистонда илм-фан ривожига қўшилган муҳим ҳиссалар учун старт майдонидир. UniSat дастури қизиқишни уйғотади, ўзига ишончни мустаҳкамлайди ва илгари эришиб бўлмайдиган имкониятларга эшикларни очади”, дея таъкидлади у.
UniSat дастури 2021йилда бошланганидан бери, мамлакат бўйлаб 1000 дан ортиқ қизлар фан, технология, муҳандислик ва математика (ST) соҳаларида билим олиб ва кўникмаларга эга бўлдилар. Улар, шунингдек, жамоавий иш, нотиқлик ва вақтни бошқариш кўникмаларини ривожлантирдилар. Дастурнинг 2025 йилдаги иштирокчиларининг ярмидан кўпи (58,3%) 15-17 ёшдаги қизлардир.
Ўзбекистонда, дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, турли сабабларга кўра ўғил ва қиз болалар ўртасида компьютер саводхонлиги, техник таълим ва карера соҳасида сезиларли тафовут сақланиб қолмоқда. UNICEF тадқиқотига кўра, Ўзбекистондаги аёллар ва қизлар ҳануз аёллар учун анъанавий ҳисобланган соғлиқни сақлаш, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида билим оладилар ва меҳнат қиладилар. UniSat қизларнинг замонавий технологик дунёда ўзини ўзи англаш имкониятларини кенгайтириш орқали бу тафовутни камайтиришга ёрдам беради ва шу билан Ўзбекистон ҳукумати ташаббусларини амалга оширишга ҳисса қўшади.
“Учинчи йилдирки, UniSat дастури нафақат қизларни нафақат космос, робототехника ва дастурлашни ўрганишга илҳомлантиради, балки уларга стратосферада ҳақиқий илмий тажрибалар ўтказиш имкониятини ҳам беради. Иштирокчиларимиз яратаётган лойиҳалар — биологик тадқиқотлардан тортиб атмосфера ифлосланишини ўрганишгача — юқори даражадаги билим ва ижодкорликни намойиш этади. Биз Ўзбекистондаги қизларнинг фан ва технологиялар соҳасида катта салоҳиятга эга эканлигини кўрмоқдамиз”, - деди Tech4Impact нодавлат ташкилоти директори Саида Юсупова.
Бу йил қизлар иккита 3У CubeSat наносунъий йўлдошларини учиришди. Шуниси эътиборга лойиқки, UniSat дастури тарихида биринчи марта наносунъий йўлдошлар стратосферада 27 километр баландликка кўтарилди. Биологик хилма-хиллик бўйича мутахассислар билан биргаликда қизлар биологик тажрибалар ўтказиб, ҳарорат, босим ва нурланиш биологиc ўзгаришларга қандай таъсир қилишини кузатдилар.
“UniSat лойиҳаси мамлакатимизда нафақат технологиялардан фойдалана оладиган, балки уларни
ярата оладиган авлод ўсиб келаётганини кўрсатди. UniSat - бу нафақат сунъий йўлдошларни
йиғиш ва учириш, балки биринчи навбатда Ўзбекистон қизлари учун космик соҳада ўз ўрнини
ишонч билан эгаллайдиган янги воқеликни яратишдир”, деди Муҳиддин Ибрагимов, Космик
тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори ўринбосари.
UniSat ҳамкор ташкилотлари давлат идоралари, хусусий сектор, академик доиралар ва фуқаролик жамиятини барча қизлар учун STEM соҳасидаги имкониятларни кенгайтиришга чақирдилар. Мураббийлик, амалиёт, ресурслар ва маблағ билан таъминлаш орқали қизларни, хусусан мамлакатнинг чекка ҳудудларидагиларни, STEM соҳасида муваффақиятли карера қилишда ва етакчи бўлишда қўллаб-қувватлаш мумкин.
Бугунги тантанали маросимда Unisatнинг биринчи мавсум битирувчиларининг муваффақиятлари тўғрисида ҳикоя қилинди, хусусий сектор вакиллари Ўзбекистондаги қизлар учун ST соҳасидаги карерани ривожлантириш салоҳияти ҳақида тақдимот қилдилар. Тадбир барча UniSat 3.0 иштирокчилари ва финалчиларига сертификатлар топшириш билан якунланди.
Қўшимча маълумот олиш учун контактлар:
|
Нодирбек Мукимов Матбуот котиби Космик тадкикотлар ва технологиялар агентлиги Телефон: 99893 5480315 Электрон почта: Nodirbek.mukimov.95@mail.ru
|
Елена Селезниева |
|
Инна Волфсон Ёшлар ва усмирлар ривожланиши масалалари буйича маслахатчиси UNICEFнинг Узбекистондаги ваколатхонаси Телефон: 99893 5055256 Электрон почта: iwolfson@unicef.org
|
Наргиза Эгамбердиева Жамоатчилик масалалари буйича маслахатчи UNICEFнинг Узбекистондаги ваколатхонаси Телефон: 99893 3803419 электрон почта:negamberdieva@unicef.org
|


