Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди
2025-08-27 16:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Қатағон қурбонлари хотираси ёд этилиб, хайрия аксияси орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак берилди. Ходимлар ва уларнинг оилалари “Ғалаба боғи”, “Шон-шараф” музейи ҳамда Самарқанд ва Наманган вилоятларига саёҳат қилдилар.
Тадбирлар мустақиллик қадрини янада чуқур англаш, миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди.




