Uzcosmos вакиллари “Space Technology Conference - 2025”да иштирок этишмоқда!
2025-04-24 00:00:00 / Янгиликлар

Бугун Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Space Technology Conference - 2025” халқаро анжумани ўз ишини бошлади. 24 – 25 апрель кунларига белгиланган мазкур нуфузли тадбирда Яқин Шарқ, Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка ва Африка каби минтақалардан 40 дан ортиқ мамлакатнинг 400 нафардан зиёд экспертлари, шунингдек, космик тармоқ бўйича 130 та компания иштирок этмоқда.
Унда Uzcosmos вакиллари ўз тақдимотлари билан қатнашиб, Ўзбекистонинг космик тадқиқотлар борасидаги фаолияти ҳамда янги лойиҳалари билан йиғилганларни яқиндан таништиришди. Қайд этиш лозим, мазкур мулоқот майдони космик тадқиқотлар ва технологиялар бозорининг ривожланиш тенденсияларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро билим ва тажриба алмашиш, сунъий йўлдош имкониятларидан ижтимоий – иқтисодий секторлар йўналишида самарали фойдаланиш, соҳага янги инноватсия ва лойиҳаларни жорий қилиш каби глобал космос саноатининг тренддаги мавзуларини кўриб чиқишга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.
“SpaceTechnology Conference - 2025” халқаро анжумани доирасида Uzcosmos агентлиги ва унинг муассислигидаги Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази фаолияти, таклиф этаётган хизматлари акс этган махсус кўргазма стенди ҳам ташкил этилди.
Uzcosmos агентлиги Ахборот хизмати






