Uzcosmos ва New Uzbekistan university ўртасида меморандум имзоланди!
2025-07-25 09:35:00 / Янгиликлар

Ёшлар ўртасида муҳандислик ва технологияларга бўлган қизиқишни орттириш, уларни STEAM ва космик таълим концепциялари асосида ўқитишни янада ривожлантириш ҳамда соҳага оид илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида Uzcosmos агентлиги кўплаб ОТМълар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда. Хусусан, бугунги кунда ўз нуфузи билан юқори рейтингларда қайд этилаётганЯнги Ўзбекистон университети билан имзоланган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми сўзимизга исботдир. Келишув натижасида талабаларни замонавий йўналишларда ўқитиш, уларнинг бу борадаги ғоя ҳамда ташаббусларни қўллаб – қувватлаб амалий кўникмаларини ошириш, турли грант дастурларига жалб этиш орқали янги авлод мутахассисларни тайёрлаш каби қатор мақсадлар режа қилинди.







