Узcосмос ва Uzum "Гуҳем" космик лагерига йўлланма совға қилади!
2025-02-25 00:00:00 / Янгиликлар

25 февраль санасидан "Ёш муҳандис" республика танловига старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Узcосмос" агентлиги Узум экотизими билан ҳамкорликда бутун мамлакат ёшларининг муҳандислик ғоялари учун танлов эълон қилмоқда.
Танловда 12 ёшдан 20 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирок этишлари мумкин.
Тақдим этиладиган лойиҳалар маиший ёки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берувчи муҳандислик ишланмаларини ўз ичига олиши керак. Хусусан, бу қариялар учун робот ёрдамчилари, чиқиндиларни саралаш ва пойабзал тозаловчи роботлар ҳамда бошқаларни ўз ичига олади. Баҳолашнинг асосий мезонлари ижтимоий ва экологик аҳамияти, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш имконияти бўлади. Танлов ҳакамлар ҳайъати таркибига "Узcосмос," Рақамли технологиялар вазирлиги ва Узум экспертлари киради.
17 май куни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигида ғолиб лойиҳалар кўргазмаси ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
- Ҳар бир йирик компания ва буюк ихтиро бир пайтлар лойиҳа бўлган ва биз ишонамизки, бутун мамлакатдан келган йигитлар учун бу танлов ўз орзуларини амалга оширишда муҳим қадам бўлади - хоҳ у ўз бизнеси бўлсин, хоҳ ихтиро, - дейди Uzum операцион директори Роман Лаврентев. - Ўзбекистонда кўплаб иқтидорли ёшлар бор ва биз мамлакат келажагини қурадиган бўлажак муҳандисларни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз.
- Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг космик агентликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро лойиҳада 2023 йилдан буён иштирок этиб келмоқдамиз. Албатта, бу каби тадбирлар космик соҳада истеъдодлар базасини яратиш, уларнинг тажрибасини ошириш, ёшларни соҳадаги энг сўнгги ечимлар билан мунтазам таништириб боришга кўп жиҳатдан хизмат қилади. Агентлик бу соҳадаги фаол йигит-қизларни қўллаб-қувватлашга доим тайёр, - деди "Узcосмос" директори Шуҳрат Қодиров.
Ғолибларни танлов ташкилотчиларининг турли совғалари кутмоқда. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида "Энг креатив лойиҳа" номинацияси ҳам кўзда тутилган.
Ғолиб иштирокчи ёки жамоа махсус соврин - Гуҳем халқаро космик марказига саёҳатга йўлланма олади. https://www.guhem.org.tr/.
Европадаги энг йирик ва дунёдаги энг яхши бешталикка кирувчи ушбу марказда ёшлар астрономия, физика, биология, кимё ва бошқа фанлар бўйича янги билимларга эга бўлишлари мумкин.
Ўқувчилар космик йўлдошларни моделлаштириш, авиация тизимлари билан танишадилар ва космик моделлаштиришда иштирок этадилар.
Танловда иштирок этиш учун ҳавола орқали ўтинг: https://futureengineers.cmspace.uz
Иштирок этиш учун аризалар 30 мартгача қабул қилинади.
