2024 йил давомида “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятига оид амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот.
2024-12-19 00:00:00 / Янгиликлар

2024 йил давомида “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда монополияга қарши комплаенс тизими фаолиятига оид амалга оширилган ишлар юзасидан
ҲИСОБОТ
| № | Белгиланган вазифалар | Амалга оширилган ишлар |
| 1 | Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш ва мазкур соҳадаги қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида 2024 йилга мўлжалланган “йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги. | “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ҳамда “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ директорининг 2024 йил 14 августдаги 54-сонли буйруғи билан тасдиқланган. |
| 2 | Ташкилот фаолиятига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки ички ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида ички монополияга қарши комплаэнс бўлинмаси (масъул ходими) билан мажбурий тартибда келишиш тартиби жорий этилганлиги. | “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки ички ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида монополияга қарши комплаэнс бўйича масъул ходим билан келишиш тартиби “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ директорининг 2024 йил 14 августдаги 54-сонли буйруғининг учинчи банди ҳамда “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида Низомнинг олтинчи банди ва “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг тўртинчи бандига асосан жорий этилган. |
| 3 | Рақобат чекланишига, шунингдек рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа воситалари ташкил этилганлиги. | “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда рақобат чекланишига, шунингдек, рақобат ёки табиий монополия шароитларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар ҳақида хабар бериш учун +99 897 752-23-87 ва +99 855 511-06-66 ишонч телефон рақамлари белгиланган. |
| 4 | Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари олди олинганлиги. | Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши олдини олиш мақсадида “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ директорининг 2024 йил 14 августдаги 54-сонли буйруғи ишлаб чиқилган ҳамда ушбу буйруқ билан “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида Низом ва “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган, шунингдек, ушбу ҳужжатларда изохлаб берилган тартиб-қоидалар ҳамда белгиланган чора-тадбирларга кундалик фаолиятда қатий амал қилиш тадбиқ этилган. |
| 5 | Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги ва уларни тартибга солиш бўйича чоралар кўрилганлиги. | Ҳисобот даври мобайнида “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари содир бўлмаган ва аниқланмаган. |
| 6 | Ташкилот фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мумкин бўлган соҳаларни хавфлар таснифи асосида даражаларга бўлинганлиги. | “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш даражаси бўйича хавфлар таснифига доир жадвал мавжуд бўлиб, унга кўра рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш эҳтимоли ва даражаси паст этиб тавсифланмоқда. |
| 7 | Ташкилот фаолиятига оид ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ҳужжатларнинг лойиҳалари ўрганилганлиги, бунда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар (ҳолатлар) аниқланган тақдирда, уни мазкур қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилганлиги. | “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда ўтган давр мобайнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ҳужжатларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилган жараёнда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган нормалар (ҳолатлар) аниқланмаган. |
| 8 | Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришларидан келиб чиқиб, амалдаги ички идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар ва уларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги. | Амалдаги рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари кучга кирганидан буён “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда директорининг 2024 йил 14 августдаги 54-сонли буйруғи ишлаб чиқилган ҳамда ушбу буйруқ билан “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида Низом ва “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖда рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2024 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланган. |
| 9 | Ташкилот ходимларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича билим ва кўникмалари оширилганлиги. |
Жорий йилнинг 14 декабрь куни “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида” ги Қонуни ва монополияга қарши комплаенс тизими ҳақида ўқув машғулоти ўтказилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги расмий сайтида (https://gov.uz/oz/uzspace/news/view/69448) жойлаштирилди.
|
| 10 | Ташкилот ходимларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан қай даражада хабардорлигини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда тест синовлари ўтказилганлиги. | Марказ ходимларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини билим даражасини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 17 декабрь куни тест синовлари ўтказилди (натижалар ва тасвирлар иловада). |
| 11 | Ташкилот раҳбари, уларнинг ўринбосарлари ва масъул ходимлар томонидан монополияга қарши комплаенс тизими фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар. | Жорий йилнинг 17 декабрь куни Марказ директорининг “Ўзбеккосмос” агентлиги коррупцияга қарши!” мавзусида мақоласи чиқди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги расмий сайтида (https://gov.uz/oz/uzspace/news/view/69453) жойлаштирилди. |
