Ўзбек талабалари илк бора “STAR.VISION” лойиҳасига йўл олишди!
2025-07-18 00:00:00 / Янгиликлар

Бугунги глобаллашув жараёнлари жаҳон технологик бозорида салоҳиятли кадрларга бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Айниқса, космик соҳада IT, сунъий интеллект ва замонавий дастурларни мукаммал эгаллаган тажрибали муҳандисларни тайёрлаш муҳим саналади.Айни шу тенденцияларни инобатга олган ҳолда Uzcosmos агентлиги ўзбек ёшларининг космик технологиялар борасидаги кўникмаларини янада ошириш мақсадида бир қатор таълим дастурларини амалга оширяпти. Хусусан, нуфузли STAR.VISION компанияси томонидан ташкил этилган "Space Summer Camp 2025" лойиҳаси доирасидан 3 нафар ўзбек талабалари Uzcosmos ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида Хитойга йўл олишди. Улар икки ҳафта давомида аэрокосмик муҳандислик, сунъий йўлдош технологиялари, астрономия ва рақамли технологиялар каби қатор йўналишларда тажрибали профессорлардан таҳсил олишади. Ҳам амалий ҳам назарий машғулотларда иштирок этиб, реал лойиҳалар устида ишлашади.“Space Summer Camp 2025” бу нафақат академик билим олиш балки замонавий космик технологияларни ўрганиш, уларни йиғиш ва таҳлил қилиш имкониятини тақдим этувчи лойиҳадир.
Uzcosmos агентлиги Ахборот хизмати


