Янги қонунда "Ўзбеккосмос"нинг иштироки қандай?
2024-08-12 00:00:00 / Янгиликлар

Президент имзолаган янги қонунда “Ўзбеккосмос”нинг иштироки қандай?
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари 10 миллиондан зиёд аҳоли ҳаётига дахлдор бўлган “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин. https://president.uz/oz/lists/view/7443
Ер ва мулкларга нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилган, 6 та боб ва 35 та моддадан иборат мазкур қонунда “Ўзбеккосмос” агентлигига ҳам бир қатор муҳим вазифалар юклатилган:
Хусусан, агентлик 2018 йил 1 май кунига қадар қурилган бино ва иншоотларнинг ҳақиқатдан шу муддат оралиғида барпо этилганлигини космик суратларини таҳлил қилган ҳолда аниқлайди. Бу орқали 2018 – йилдан кейин қурилган объектларни уддабуронлик билан расмийлаштириб олиш каби ноқонуний ҳолатларнинг олди олинади.
“Ўзбекистон 24” телеканали томонидан тайёрланган махсус репортажни “УзКосмос Media” Youtube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.
“Ўзбеккосмос” агентлиги Ахборот хизмати!
