“Ўзбеккосмос” агентлиги республика ҳудудида сув омборлари ҳолатини мониторинг қилиш соҳасида илғор технологияларни фаол жорий этмоқда
2024-02-15 00:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасида сув омборларидаги тўғонларнинг ҳолатини мониторинг қилишнинг илғор технологиялари, масалан, сунъий йўлдош интерферометриясининг радар усуллари – ИнСАР (Интерферометрй Сйнтҳетиc Апертуре Радар) технологияси томонидан ер юзасини ва ундаги жисмларнинг деформатсиясини кузатиш имконини беради.
Агентлик табиий (зилзилалар) ва техноген ҳодисалар натижасида юзага келган ўзгаришларни аниқлаш учун сунъий йўлдош радар тасвирларидан фойдаланади, бу эса деформатсиянинг кўлами ва йўналишини ишончли баҳолашга ёрдам беради. Агентлик, шунингдек, атроф-муҳитдаги ўзгаришларни аниқлаш учун оптик сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланади.
Амалга оширилган ишлар доирасида Агентлик томонидан сув омборлари тўғонларининг деформатсиялари, силжиши ва чўкиндилари динамикаси аниқланиб, 18 та сув омбори учун радиолокацион космик мониторинг тизими жорий этилди.
Рақамли платформани ўз ичига олган ушбу тизим тўғонларнинг деформатсиялари, силжиши ва чўкиндилари, шунингдек, сув омборларига туташ ҳудудларни кузатишни таъминлайди. Ушбу муҳим қадам сув омборларидан фойдаланиш хавфсизлигини ошириш ва сув омборларининг мумкин бўлган муҳим ҳудудлари ва сув омборларига туташ ҳудудларни ўз вақтида хабардор қилишга қаратилган.


